Паралимпия терма жамоалари маркази ташкил этилади

Спорт

image

Ўзбекистонда Паралимпия терма жамоалари маркази ташкил этилади. Бу 11 декабрь куни қабул қилинган “Паралимпия спорт турларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида белгиланган.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 январдан паралимпия спорт турлари бўйича республика терма жамоаларини шакллантиришнинг қуйидаги янги тартиби жорий этилади:

  • паралимпия спорт турлари бўйича терма жамоаларни шакллантиришда спортчиларнинг тегишли спорт мусобақаларидаги натижалари билан бирга спорт нормативларини бажариши натижаси ҳам инобатга олинади;
  • спорт терма жамоалари спорт нормативларига мувофиқ шакллантириладиган паралимпия спорт турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси чемпионати ёки кубоги ўтказилиши мажбурий ҳисобланмайди;

“ERP-sport” электрон бошқарув тизимида паралимпия спорт турлари билан шуғулланаётган спортчиларнинг спорт натижалари киритиб борилади ва уларнинг спорт нормативларини бажариши устидан мониторинг юритиш учун зарур техник имкониятлар яратилади.

Шунингдек, Паралимпия терма жамоалари маркази ташкил этилади. 

Паралимпия маркази Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги Олимпия шаҳарчасига жойлаштирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

терма жамоа Паралимпия ERP-sport

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг