Паралимпиада-2024: Ўзбекистонлик пара ўқ отувчи делегация ҳисобига 15-медални қўшди
Спорт
−
04 Сентябрь
10004Паралимпиада баҳсларининг пара ўқ отиш турида иштирок этган Ўзбекистон вакили Сервер Ибрагимов кумуш медалга сазовор бўлди.
50 метрга тўппончадан отиш дастурида Ибрагимов 215,3 очко жамғарди. Мазкур дастурда олтин медаль хитойлик Чао Янгга, бронза медаль эса италиялик Давид Франкечеттига насиб этди.
Ибрагимовнинг натижасидан сўнг Ўзбекистон делегациясининг медаллари сони 15 тага кўпайди. Ҳозирга келиб, ўзбекистонлик пара атлетлар 6 та олтин, 5 та кумуш ва 4 бронза медали жамғарди.
LiveБарчаси