Паралимпиада-2024: Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида икки поғона пастлади
Спорт
−
05 Сентябрь
10299Париж шаҳрида ўтказилаётган XVII Паралимпиада ўйинлари якунланишига 4 кун қолганида Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида икки поғона пастлаб, 12-ўринга жойлашди.
4 сентябрь кунги дастурда Ўзбекистон жамғармаси фақатгина 1 та кумуш медалга бойиди. Мусобақаларда навбатдаги олтин медалларга сазовор бўлган Испания ва Германия вакиллари рейтингда Ўзбекистонни қувиб ўтиб, мос равишда 10 ва 11-ўринларни банд этди.
Ҳозирда Ўзбекистоннинг энг яқин таъқибчиси Ҳиндистон жамоаси бўлиб турибди. Ҳиндлар ҳисобида 5 та олтин, 9 та кумуш ва 10 та бронза, жами 24 та медаль мавжуд. Ҳиндистондан ташқари 5 та олтин медалга эга Япония, Таиланд ва Швейцария Ўзбекистоннинг энг яқин таъқибчилари бўлиб турибди.
Кучли учликда ҳамон Хитой, Британия ва АҚШ жамоалари бормоқда. Катта эҳтимол билан баҳслар якунига қадар топ-3'да ўзгариш кузатилмайди.