Паралимпиада-2024: Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистоннинг ўрни ўзгаришсиз қолди

Спорт

image

Париж шаҳри мезбонлик қилаётган XVII Паралимпиада ўйинлари якунланишига икки кун қолганда Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 12-ўринни эгаллаб турибди. Гарчи ўзбекистонлик параатлетлар делегация ҳисобига 2 та олтин медални қўшиб қўйган бўлса ҳам, бу медаллар Ўзбекистоннинг рейтингда ўз ўрнини яхшилаши учун етарли бўлмади.

2 та олтин медаль эвазига Ўзбекистон вакиллари Испанияни қувиб ўтди, бироқ Япония вакиллари ҳам 5 сентябрь кунги дастурда яхши натижа қайд этиб, 11-ўринга жойлашди. Ўзбекистон ҳисобида 8 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза жами 17 та медаль бўлса, Япония ҳисобида 8 та олтин, 8 та кумуш ва 12 та бронза, жами 28 та медаль бор.

Кучли ўнталикни якунлаб турган германиялик параспортчилар эса 9 та олтин, 9 та кумуш ва 15 та бронза, жами 33 та медални жамғаришга улгурди. Рейтингда Ўзбекистоннинг энг яқин таъқибчиси Испания бўлиб турибди. Испанлар жами 36 та медаль билан 13-ўринда бормоқда. Фақатгина 1 та олтин медалнинг камлигига испанлар Ўзбекистондан бир поғона пастда қайд этилган.

Кучли учликдан Хитой, Британия ва АҚШ вакиллари ўрин олган. Паралимпиада 8 сентябрь куни якунланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Паралимпиада

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made