Парагвайга коронавирус эмас, денге безгаги хавф солмоқда

Саломатлик

image

Парагвайда денге безгагидан ҳалок бўлганлар сони 46 кишига етди. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, Парагвайда эпидемия ҳолати пасаймоқда, касалхоналарга мурожаатлар сони деярли уч баравар камайган. 

"Январь ойи охирида бир ҳафтада 29 мингта шубҳали ҳолат аниқланган бўлса, бугунга келиб улар сони 10 минггача тушди. Келажакда бу пасайиш давом этиши кутилмоқда", дейилади вазирлик баёнотида.

Парагвайда 151 841 фуқародан денге безгаги бўйича ташхис олинган. Улардан 14 156 тасининг жавоби ижобий чиққан. 

“Денге билан боғлиқ 46 ҳолатда ўлим қайд этилди”, деб қўшимча қилган вазирлик.

Денге безгаги - бу субтропик ва тропик иқлими бўлган минтақаларда кенг тарқалган хавфли вирусли касаллик. Денгенинг асосий ташувчиси - Aedes aegypti туридаги чивинлар ҳисобланади. Ташувчи бўлмаганда у билан касалланган одам ён-атрофдагилар учун хавфли эмас. Касалликнинг белгилари иситма, кўнгил айниш, тошма ва бош оғриқларидир.


Мақола муаллифи

Теглар

Парагвай денге безгаги

Баҳолаганлар

156

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг