Пара Осиё ўйинлари. Ўзбекистон кун давомида 33 та медаль олди
Sport
−
18:41 1950 1 minute
Бугун, 21 октябрь куни Япониянинг Айчи-Нагоя шаҳарлари мезбонлигидаги V ёзги Пара Осиё ўйинларининг 3-куни бўлиб ўтди. Кун доирасида Ўзбекистон делегацияси 33 та медалга сазовор бўлди.
Мусобақанинг учинчи куни якунларига кўра, Ўзбекистон спортчилари V ёзги Пара Осиё ўйинларида спортнинг етти тури бўйича баҳсларга киришди. Пара енгил атлетика, пара велошоссе, пара дзюдо, пара оғир атлетика, пара таэквондо, пара сузиш ва пара қиличбозлик мусобақаларида спортчилар жами 32 та медаль – 12 та олтин, 9 кумуш ва 12 та бронза медални қўлга киритди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегациясининг мусобақадаги умумий медаллари сони 89 тага етди.
Айни вақтда мусобақада Хитой делегацияси 226 та медаль (107 та олтин, 62 та кумуш ва 57 та бронза) билан пешқадамлик қилмоқда. Япония делегацияси 100 та медаль (29 та олтин, 36 та кумуш, 35 та бронза) билан иккинчи ўринда бормоқда. Ўзбекистон эса 89 та медаль (29 та олтин, 30 та кумуш ва 30 та бронза) билан кучли учликни якунлаб турибди.
Live
All