Пара дзюдочи қизлар ҳам Ўзбекистон делегациясига 3 та медаль келтирди

Спорт

image

Ханчжоу мезбонлигида ўтаётган Пара Осиё ўйинларининг пара дзюдо беллашувларида ҳам совриндорлар номи аниқланмоқда.

Аёллар ўртасида J1 классида -57 кг вазн тоифасида икки нафар ҳамюртимиз шоҳсупага кўтарилди. Жумладан, Хосият Позилжонова кумуш, Улжон Амриева бронза медалларига сазовор бўлди.

Шунингдек, -48 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Фотима Тоирова ҳам бронза медалини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ пара дзюдо бўйича эркаклар ўртасида J2 классида -60 кг вазн тоифасида беллашув финалига қадар етиб келган Камрон Нуриллоев олтин, Шерзод Намозов эса кумуш медалга сазовор бўлган эди.

Шунингдек, пара сузишнинг эркаклар ўртасида S13 классида 100 метр масофага баттерфляй усулида сузиш баҳсларида иштирок этган Музаффар Турсунхўжаев олтин, Ислом Аслонов кумуш ва Кирилл Панков бронза медалига сазовор бўлганди

Бундан ташқари, Пара енгил атлетиканинг аёллар ўртасида F12 классида ядро улоқтириш дастурида иштирок этган Сафия Бурхонова ҳам олтин медалга эга чиққанди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ханчжоу Пара Осиё Улжон Амриева Фотима Тоирова Хосият Позилжонова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг