“Палмейрас” иккинчи бор Либертадорес кубогини қўлга киритди 

Спорт

image

Бугун, 28 ноябрь куни Жанубий Америка қитъасининг энг нуфузли мусобақаси Либертадорес кубогининг финал учрашуви ўтказилди. Унда “Палмейрас” клуби “Фламенго”ни мағлуб этиб, кетма-кет иккинчи бор чемпионликни қўлга киритди.

Бразилиянинг икки клуби ўртасидаги қарама-қаршилик қўшимча бўлимларга қадар етиб борди ва якунда “яшил-оқлар” ғалабани илиб кетди – 2:1.

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидаёқ “Палмейрас” футболчиси Рафаэль Веигани жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди, бироқ ўйиннинг иккинчи бўлимида Габриэль Барбоза ҳисобни тенглаштирди. Экстра-таймларнинг биринчисида киритилган Даверсоннинг голи баҳс тақдирини ҳал қилди.

“Палмейрас” (Бразилия) 2:1 “Фламенго” (Бразилия) 

Голлар: Вейга 5’, Дейверсон 95’ – Барбоpа 72’

“Палмейрас”: Вивертон, Густаво Гомес, Густаво Скарпа, Луан Тейшейра, Мейке (Менино Габриэль, 106’), Данило, Хоакин Пикерес (Фелипе Мело, 114’), Хосе Рафаэль (Данило Барбоза, 82’), Дуду, Рафаэль Вейгани.

“Фламенго”: Диего Алвес, Филипе Луис, Давид Луис, Родриго Кайо, Маурисио Исла, Андреас Перейра (Педро, 111’), Виллиан Арау, Де Арраскаета (Витиньо, 111’), Эвертон Рибейро, Бруно Энрике (Роберт Кеннеди, 91), Габриэль Барбоза.

Шу тариқа, “Палмейрас” кетма-кет иккинчи марта Либертадорес кубогини қўлга киритди ва 2022 йилнинг январь ойида БААда бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқиини қўлга киритди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Либертадорес Палмейрас Фламенго Жанубий Америка

Баҳолаганлар

1

Рейтинг

2.5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг