Бразилиялик марафон рекордчиси бедарак йўқолди
Спорт
−
15:04 617 1 дақиқа
Жанубий Америка бўйича марафон рекордчиси, бразилиялик Даниэл Феррейра Бразилиянинг Сан-Паулу штатида бедарак йўқолди. Бу ҳақда “Globo” хабар берди.
Маълум қилинишича, спортчи охирги марта жорий йилнинг 19 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 19:00 атрофида уйидан чиқиб кетаётганида кўрилган. Унинг ёнида фақат қора рангли рюкзак бўлган.
28 ёшли марафончининг онаси ўғлига депрессия ташхиси қўйилганини маълум қилган. Бир неча ҳафта давом этган самарасиз қидирувлардан сўнг оила полицияга мурожаат қилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тергов бошлаган ва спортчини қидириш ишларини давом эттирмоқда.
Маълумот учун, Даниэл Феррейра 2021 йилги Олимпия ўйинларида Бразилия шарафини ҳимоя қилган. 2022 йилда у марафон масофасини 2 соат 4 дақиқа 51 сонияда босиб ўтиб, 1998 йилдан буён сақланиб келаётган Жанубий Америка рекордини янгилаган эди.
Live
Барчаси