“Фламенго” мухлислари автобуси ҳалокатга учради

Спорт

image

Бразилиянинг “Фламенго” клуби мухлисларини олиб кетаётган автобус Рио-де-Жанейро штатида ағдарилиб кетди. Ҳодиса оқибатида 46 киши жароҳат олган, улардан тўрт нафари оғир аҳволда. Бу ҳақда ТC television хабар берди.

Федерал автомобиль йўллари полицияси маълумотларига кўра, бахтсиз ҳодиса кеча, 27 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 18:10 да Президент Дутра шоссесининг 281-километрида, Барра-Манса ҳудудида содир бўлган. Автомагистрални бошқарувчи компания баёнотида “46 жабрланувчи қайд этилган, улардан 32 нафари енгил, 10 нафари ўртача ва 4 нафари оғир тан жароҳати олган”, деб ёзилган.

Йўлнинг кузатув камераларида автобуснинг номаълум сабабларга кўра ағдарилиб кетгани ва йўл ҳаракатининг деярли бир соатга тўхтаб қолганини тасдиқловчи тасвирлар қайд этилган.

Маълумот учун, мухлислар “Фламенго” жамоасининг Либертадорес кубоги ярим финалида “Расинг”га қарши жавоб учрашувини томоша қилиш учун Аргентинанинг Авельянеда шаҳрига йўл олаётган бўлган. Бу жамоаларнинг биринчи учрашувида рио-де-жанейроликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бразилия Либертадорес “Фламенго”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг