Курс UZS

USD

12 938.11

18.11

EUR

14 076.66

-25.52

RUB

149.99

0.47

“Пахтакор” йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва Элит ОЧЛ билан хайрлашди

Спорт

image

Бугун, 12 мартга ўтар кечаси Элит Осиё Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқич жавоб ўйинлари доирасида “Пахтакор” “Ал-Ҳилол” меҳмони бўлди ва йирик 4:0 ҳисобида мағлуб бўлди.

Дастлабки ўйинда мағлуб бўлган “Ал-Ҳилол” ўз уйидаги баҳсни фаол бошлади. Жамоа биринчи таймнинг ўзида “Пахтакор” дарвозасини 3 бор ишғол қилишга улгурди. Иккинчи тайм охирида мезбонлар яна бир марта тошкентликларни хафа қилди. 

Шу тариқа, “Ал-Ҳилол” икки ўйин натижасига кўра “Пахтакор”ни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди. Клуб мураббийи Жорже Жезуш эса лавозимидан озод этилмайдиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, “Пахтакор” клуби раҳбари Жаҳонгир Ортиқхўжаев “Ал-Ҳилол”га қарши ўйинни кузатиб бориш учун Саудияга йўл олгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Пахтакор Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ал-Ҳилол Элит Осиё Чемпионлар лигаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг