“Пахтакор” сўнгги имкониятдан фойдалана оладими?

Спорт

image

Бугун, 17 февраль куни “Пахтакор” Осиё Чемпионлар лигаси Элит турнири сўнгги турида Қатарнинг “Ал Садд” жамоасини  қабул қилади. Тошкентликлар ушбу ўйинда ғалаба қозонсагина кейинги босқичга чиқиши мумкин.

Айни дамга келиб, “Пахтакор” Осиё Чемпионлар лигаси Элит турнирида 7-турдан кейин 4 очко жамғарган ҳолда 10-ўринда бормоқда. Агар “шерлар” сўнгги турда Қатарнинг “Ал-Садд” жамоасини мағлуб этадиган бўлса, кеийнги босқич учун имкониятларини сақлаб қолади. Ҳозирга қадар “Пахтакор” жорий мавсум турнирда ғалаба нима эканлигини билмай келмоқда. 

Қатар клуби эса 7 турдан сўнг 12 очко жамғарган ҳолда 4-ўринни банд этди ва кейинги босқичга йўл олди. Тошкентдаги ўйинда қандай натижа қайд этилган тақдирда ҳам “Ал Садд” кейинги босқич йўлланмасидан қуруқ қолмайди.

“Пахтакор” эса Осиё Чемпионлар лигаси Элит турнирида ҳали ҳам кейинги босқичга чиқиш имкониятини сақлаб турибди. Бунинг учун: 

- “Пахтакор” ўз майдонида “Ал-Садд”ни енгиши;
- “Истиқлол” сафарда “Ар-Райан”дан ютқазиши ё дуранг қайд этиши керак;
- “Ал Гарафа” сафарда “Ал-Аҳли”дан ютқазиши;
- “Персеполис” уйида “Ан-Наср”ни ютмаслиги керак бўлади. 

Шу тўрт воқеадан бири бўлмаган тақдирда ҳам “Пахтакор” чиқа олмайди ва мусобақа билан хайрлашади.

“Пахтакор” - “Ал-Садд” ўртасидаги ўйин бугун, 17 февраль куни 19:00 да старт олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Пахтакор Ал-Садд Осиё Чемпионлар лигаси Элит

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг