“Пахтакор” Германия клуби тарбияланувчиси билан шартнома имзолади
Спорт
−
21 Июль 2023
3390Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси Германиянинг “Кайзерслаутерн” клуби тарбияланувчиси Кими Мерк билан шартнома имзолади. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, жамоа бугун, 21 июль куни 19 ёшли ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаган. Футболчида Қирғизистон фуқаролиги ҳам борлиги сабабли бунга қадар қўшни мамлакатнинг U-23 терма жамоаси номидан мусобақаларда иштирок этиб келган.
Футболчининг ўзи янги жамоаси ҳақида қуйидагича фикр билдирган.
“Бугун ажойиб кун - Биринчи профессионал шартномамни имзоладим. Жамоага кўп совринларни ютишга ёрдам беришни истайман”, дейди Кими Мерк.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Пахтакор” Польша миллий терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Михал Кухарчик билан бир ярим йиллик шартнома имзолаган эди. 32 ёшли футболчи фаолиятининг асосий қисмини Польша клубларида ўтказган. 9 мавсум “Легия”, сўнгги 3 мавсумда эса “Погон” жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Бир йил эса Россиянинг “Урал” клубида ўйнаган.
LiveБарчаси