“Пахтакор” 6 нафар футболчи билан хайрлашди
Спорт
−
08 Январь 2189 1 дақиқа
Тошкентнинг “Пахтакор” клуби шартномаси якунига етган олти нафар футболчи билан хайрлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, россиялик дарвозабон Никита Шевченко, бразилиялик дарвозабон Жонатан, колумбиялик ҳужумчи Брайан Риаскос ҳамда ўзбекистонлик учта футболчи Умар Адҳамзода, Диёр Холматов ва Бобур Абдухолиқов эркин агент сифатида “шерлар” сафини тарк этган.
Маълумот учун, Диёр Холматов ва Умар Адҳамзода Наманганинг “Навбаҳор” жамоаси билан шартнома имзолаган. Пойтахтликлар ортда қолган мавсумда “Пахтакор” 60 очко жамғариб, Ўзбекистон Суперлигасида кумуш медаль соҳиби бўлди. Шунингдек, жамоа Ўзбекистон Кубогини ҳам қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Шерзод Насруллаев ҳамда терма жамоага номзод футболчилар Ойбек Бозоров ва Санжар Қувватовни ўз сафига қўшиб олганини маълум қилган эди.