“Пахтакор” 3 нафар футболчи трансферини эълон қилди
Спорт
−
06 Январь 6652 1 дақиқа
Кеча, 5 январь куни Тошкентнинг “Пахтакор” клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Шерзод Насруллаев ҳамда терма жамоага номзод футболчилар Ойбек Бозоров ва Санжар Қувватовни ўз сафига қўшиб олганини маълум қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Ўтган мавсумни Қаршининг “Насаф” жамоасида ўтказган Шерзод Насруллаев ва Ойбек Бозоров янги мавсумдан “шерлар” шарафини ҳимоя қилади. Ҳар икки футболчи ҳам пойтахтликлар билан икки йиллик шартнома имзолади.
Ойбек Бозоров шу пайтгача Суперлигада 165 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол урган ва 32 та голли узатма муаллифи бўлган. Шерзод Насруллаев эса Суперлигада 147 та баҳсда 10 та гол ва 25 та голли узатма қайд этган.
Шунингдек, клубнинг собиқ дарвозабони Санжар Қувватов икки йиллик танаффусдан сўнг яна “Пахтакор” сафига қайтди. Дарвозабон “шерлар” билан бир йиллик шартномага имзо чекди.