Пакьяо ва Макрегор октагонда тўқнаш келиши мумкин
Спорт
−
10 Декабрь
996Икки дивизионда собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор Россияда бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Менни Пакьяога қарши жанг ўтказиш имкониятини кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда ирландиялик жангчининг вакили ОАВга берган интервьюсида айтди.
“Биз бундай жангни кўриб чиқишга тайёрмиз. Биз таклифни кутамиз ва муҳокамага қўшилишга тайёрмиз. Қолаверса, биласиз, Конор бир пайтлар Меннига қарши жанг қилиши мумкин эди”, дейди Макгрегор .
36 ёшли Макгрегор профессионал боксда битта жанг ўтказиб, 2017 йилда Флойд Мейвезерга ютқазган. Конор охирги марта 2021 йилнинг июлида октагонга чиққан эди.
Саккиз вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлган 45 ёшли филиппинлик Пакьяо ўзининг сўнгги расмий жангини 2021 йилнинг августида ўтказиб, кубалик Йорденис Угасга имкониятни бой берганди.
LiveБарчаси