Қозоғистондаги қабристонда ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди

Олам

image

Қозоғистон Атирау шаҳри Жулдиз-2 мкрда жойлашган қабристон ҳудудида аёл кишининг жасади топилди. Маълум қилинишича, аёлнинг кўкрак қисмига ўткир тиғли жисм билан жароҳат етказилган.

Атирау вилояти ички ишлар департаменти бошлиғи Аян Дуйсембаев микрорайонлардан бирида аёл кишининг жасади топилганинини очиқлаган, деб ёзмоқда “Sputnik Қозоғистон”.

Аян Дуйсембаевнинг сўзларига кўра, ушбу аёл Ўзбекистон фуқароси бўлган.

“Қотилликда гумон қилинган шахс қўлга олинган. Тергов сабабли бошқа маълумот ошкор этилмаяпти”, дейди Дуйсенбаев.

Ҳокимият вакиллари билан аҳоли билан йиғилиши ўтказилди. Унда туманда истиқомат қилувчи шахслардан бирининг сўзларга кўра, воқеа содир бўлгандан кейин аҳоли кўчага чиқишга кўрқиб қолган.

Маълумот ўрнида, аёлнинг жасади жорий йилнинг 26 январь куни қабристон ҳудудидан кўрпага ўралган ҳолатда топилган. 
 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қозоғистон Қабристон

Баҳолаганлар

336

Рейтинг

3.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг