Озиқ-овқат инқирозининг Украинадаги вазиятга алоқаси йўқ – Лавров

Олам

image

Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий операцияси билан дунёдаги озиқ-овқат инқирози ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқ. Бу ҳақда бугун, 23 июнь куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиян билан музокаралар якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди. 

“Яна бир бор таъкидламоқчиманки, Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий амалиёти ва озиқ-овқат инқирози ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқ”, дейди Лавров. 

Унинг сўзларига кўра, агар Украина ва унинг Ғарбдаги хўжайинлари Қора денгиздаги портларни миналардан тозалаш муаммосини ҳал қилишганда эди, Туркия ва БМТ Бош котиби томонидан қилинаётган саъй-ҳаракатлар аллақачон аллақачон муваффақиятли натижа берган бўлар эди.  

“Украинада қолган дон миқдорини умумбашарий фожиа қилишга уриниш мутлақо виждонсиз йўналишдир, чунки бу дон буғдой ва бошқа дон экинларининг жаҳон ишлаб чиқаришининг 1% дан камроғини ташкил этишини ҳамма билади”, дейди вазир.  

Маълумки, Туркия Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида Украина ва Россияга Украинадаги 20 миллион тонна буғдойни таклиф этилаётган Истанбул режасига кўра Туркияга орқали олиб чиқиш кетиш бўйича таклиф киритди. Ҳозирча бу бўйича аниқ натижаларга эришилгани йўқ. Лавровга кўра, халқаро ҳамжамият Украинани гаровга олинган кемаларни озод қилишга мажбурлаши керак. 

“Энди украиналикларни у ерда гаровга олинган хорижий кемаларни озод қилишга мажбурлаш муҳим”, дейди Лавров. 

Унинг қайд этишича, мавжуд муаммони Ғарбнинг ўз халқаро сиёсат, озиқ-овқат ва ўғит савдоси соҳасидаги муваффақиятсизликлари ва хатоларидан чалғитадиган манёврга айлантирмаслик керак.

Маълумот учун, 8 июнь куни Россия ва Туркия ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров ва Мавлуд Чавушўғли Анқарада бўлиб ўтган музокараларда “Дон йўлаги”ни яратиш масаласини муҳокама қилдилар. Россия Президенти Владимир Путин аввалроқ Киев ўз портларини миналардан тозаласа, Москва Украина донини олиб кетаётган кемаларнинг тўсиқсиз ўтишини кафолатлаши, Бердянск ва Мариупол каби Россия назоратидаги портлар орқали товарлар экспорт қилинишини таъминлаши мумкинлигини айтган эди. У жаҳон озиқ-овқат бозоридаги муаммолар 2020 йилнинг февралида бошланганини эслатиб, Россиянинг Украина портларида донни тўсиб қўйгани ҳақидаги баёнотларни фейк деб атади. 

Туркия ҳукумати Украина ғалласини Қора денгиз орқали етказиб бериш учун хавфсизлик кафолатларини таъминлаши мумкинлигини маълум қилди. ТРТ телеканали ўтган ҳафта Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған маъмуриятидаги манбаларга таяниб, Украина ғалласини етказиб бериш бўйича йўл харитасини амалга ошириш механизми 80-90 фоиз тайёр эканлигини ва тегишли келишувларга эришилса, у амалга оширилиши мумкинлигини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сергей Лавров Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

93

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг