Олмазорда икки қўшнининг уйи ёниб кетди
Жамият
−
04 Ноябрь 2019
4313Бугун, 4 ноябрь куни Тошкент шаҳар Олмазор туманида икки хонадон ёниб кетди. Бу ҳақда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.
Соат 14:18 да Тошкент шаҳар Олмазор тумани, “Чиғатой Оқтепа” маҳалласи, Зарбдор 6-тор кўчасидаги 3 ва 5-уйларда ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар тушган.
Хабар асосида ёнғин жойига зудликда 5 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар кўрсатилган манзилга 9 дақиқада етиб борган вақтида уйларнинг асосий том қурилиш конструкциялари очиқ аланга билан ёнаётганлиги маълум бўлган.
Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 14:54 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:14 да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида 3 ва 5-уйларнинг 200 кв метр майдонда томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ёнғиндан уйларнинг 800 кв метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғинни тахминий сабаби 5-уйнинг электр симларидаги қисқа туташув экани айтилмоқда.
Ёнғинни қўшни биноларига тарқалишига уйларни қуришда ёнғинга қарши оралиқ масофалар инобатга олинмаганлиги, ёнғинга қарши деворлар қурилмаганлиги ва том қисмларида ёнувчи маҳсулотларни сақланиши сабаб бўлган. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.