ЕХҲТ Мирзиёевнинг қарорини қарсак чалиб кутиб олди
Жамият
−
18 Декабрь 2019
8854Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги масалалаир бўйича вакили Арлем Дезир Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг туҳмат ва ҳақорат учун қамоқ жазосини бекор қилиш ҳақидаги топшириғини олқишлаб чиқди.
ЕХҲТ вакили Twitter`даги саҳифасида шундай дейди:
“Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг туҳмат ва ҳақорат учун қамоқ жазосини бекор қилиш ҳақидаги қарорини олқишлайман. Бу ОАВ эркинлиги ва ривожи учун янги қадамдир.
Биз медиа эркинликни таъминлашга оид қонунчилик ислоҳотларини диққат билан кузатиб борамиз ва қўллаб-қувватлаймиз”.
Аввалроқ, АҚШ Давлат департаментининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бюроси Шавкат Мирзиёевнинг “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини самимий қарши олгани ҳақида хабар берган эдик.