АҚШ Мирзиёевнинг туҳмат ва ҳақорат бўйича топшириғига муносабат билдирди
Олам
−
18 Декабрь 2019
18442АҚШ Давлат департаментининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бюроси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум қилиш нормасини бекор қилиш бўйича топшириғини олқишлади.
Бюро ўзининг Twitter`даги саҳифасида қолдирган постида шундай дейилади:
“Биз Ўзбекистонда туҳмат учун қамоқ жазоси бекор қилиниши режасини олқишлаймиз. Мамлакат президенти айтганидек, матбуот - ҳукумат фаолиятининг кўзгуси. Демократия эркин ОАВ талаб қилади. Умид қиламизки, янги қонун халқаро меъёрларга мос равишда ҳеч қандай қўрқувсиз изчил ва мустақил ахборот беришни кафолатлайди.”
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида 2020 йил майга қадар туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазо турларини тайинлашни бекор қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш белгиланган.
LiveБарчаси