Мудҳиш ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди
Жамият
−
19 Июль 2019 6538 1 дақиқа
Сирдарё вилоятининг Ховос туманида юз берган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси натижасида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Кеча, 18 июль куни соат 19:00 ларда Ховос туманида Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшаган 39 ёшли Д.Р. Spark автомобилида “Зомин-Тошкент” йўлининг 122-км.да кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўлнинг четига ағдарилиб кетган.
Натижада ҳайдовчи Д.Р. жароҳат олиб воқеа жойида ва унинг йўловчиси Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшаган 57 ёшли Т.В. шифохонада вафот этган. Яна 2 нафар йўловчилари жароҳат олиб шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль