Тошкентда омборхонани тунаб кетганлар қўлга олинди
Жамият
−
26 Апрель 2019
5289Жорий йилнинг 24 апрель куни номаълум шахслар Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани Бешқўрғон маҳалласида жойлашган омборхона эшик қулфини бузиб кириб, у ердан умумий қиймати 87 969 000 сўмлик мебель матоларини ўғирлаб кетганлар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими хабар қилмоқда.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Андижон тумани К.Ахмедов кўчасида яшовчи Ғ.Т. ва Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани Совуртепа маҳалласида яшовчи Ш.Ю.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь