Охири кўринган энергетик қарамлик. Туркия йирик газ захирасини топди
Олам
−
21 Август 2020
9977Туркия Қора денгизда тарихидаги энг йирик табиий газ захирасини топди. Бу Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Истанбулдаги Долмабаҳче саройида маълум қилди, дея хабар берди “Anadolu” агентлиги.
Эрдўғаннинг сўзларига кўра, Туркия “Туна-1” зонасида 320 млрд куб метр ҳажмдаги йирик табиий газ конини топган.
Fatih бурғулаш кемаси Истанбул шаҳри турклар томонидан эгалланган кунда Қора денгизда геологик қидирувни бошлаганди.
Эрдўғаннинг таъкидлашича, бу захира бурғулашнинг биринчи босқичида аниқланган ва қуйироқда янада кўпроқ табиий бойликлар бўлиши мумкин. Туркия бу газни 2023 йилдан аҳолига етказиб беришни бошламоқчи.
Газни ўзлаштиришда дастлаб қудуқ мустаҳкамланади. Сўнг қазиб олиш, қурилиш ва монтаж ишлари концепцияси ишлаб чиқилади.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Туркия энергетика таъминотида импортга таянган ва бу уни баъзи ҳолларда бошқа давлатлар билан ҳисоблашишга мажбур қилган. Эндиликда йрик газ захирасининг топшилиши мана шу энергетик қарамликка барҳам беради.
LiveБарчаси