Ҳукумат қарори: шоличилик кластерлари ташкил этилади
Жамият
−
12 Декабрь 2019
4872Бугун, 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Шоличиликни барқарор ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2020 йил ҳосилидан бошлаб шоличилик кластерлари ташкил этилади.
Бунда, кластерлар биринчи навбатда, иқтисодий жиҳатдан барқарор, зарур инфратузилма объектлари, мол-мулк ва бошқа воситаларга эга бўлган маҳаллий инвесторлар томонидан ташкил этилади.
Кластерлар шоли етиштириш ёки уни шартнома асосида сотиб олиш, саралаш, сақлаш, қайта ишлаш, тайёр маҳсулотни ички ва ташқи бозорга етказиб беришни таъминлайди.
Шоличилик кластерларига белгиланган тартибда 30 йилдан 50 йилгача муддатга ер ажратилади.
Кластерларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга Президентнинг 2019 йил 17 июндаги Фармонида, 22 августдаги ва 4 апрелдаги қарорларида назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилади.
Қарор билан “Ўзбекшоличилик” уюшмаси ташкил этилди ва уюшманинг асосий вазифалари белгиланди.
Жумладан, уюшма республикада шоли етиштириш ҳажмини кўпайтириш чораларини кўради, маҳсулотни сотиш бозорини кенгайтириш мақсадида маркетинг тадқиқотлари олиб боради.
LiveБарчаси