+835. Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 15 мингдан ошди
Жамият
−
01 Август 2020
11687Бугун, 1 август куни Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 835 нафари соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Жумладан, беморларнинг 396 нафари Тошкент шаҳрида, 184 нафари Тошкент вилоятида, 98 нафари Бухоро вилоятида, 36 нафари Сурхондарё вилоятида, 32 нафари Андижон вилоятида, 30 нафари Самарқанд вилоятида, 17 нафари Қашқадарё вилоятида, 15 нафари Наманган вилоятида, 14 нафари Сирдарё вилоятида, 5 нафари Навоий вилоятида, 4 нафари Жиззах вилоятида ва яна 4 нафари Фарғона вилоятида касалликдан фориғ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, соғайганлар кўрсаткичи бўйича сўнгги рекорд натижа кеча, 31 июль куни қайд этилган бўлиб, ўшанда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 784 нафар бемор тузалганди.
Шундай қилиб, мамлакатда 15 299 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 61 фоизни ташкил қилмоқда.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь