Озарбайжондан Эронга гуманитар ёрдам юборилди (видео)

Олам

image

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев топшириғи билан Эронга қарийиб 25 тонналик гуманитар ёрдам юборилди. Бу ҳақда “Report” хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур гуманитар ёрдам жорий йилнинг 8 март куни Алиев ва Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён ўртасида бўлиб ўтган телефон суҳбати асосида, қўшни ва дўст Эрон халқининг ҳозирги эҳтиёжларини қондириш мақсадида амалга оширилган.

Унга кўра, Озарбайжон Президентининг топшириғига мувофиқ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги орқали Эронга гуманитар ёрдам юборилган ва жўнатилган ёрдам таркибига қуйидагилар киради:

  • 10 тонна ун;
  • 6 тонна гуруч;
  • 2,4 тонна шакар;
  • 4 тоннадан ортиқ ичимлик суви;
  • 600 кг чой;
  •  2 тонна дори-дармон ва тиббий буюмлар.

Қайд этиш жоиз, бунгача Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён Илҳом Алиев билан телефон орқали суҳбатлашиб, Нахечивонга қилинган ҳаво ҳужуми билан боғлиқ ҳодиса Эрон билан алоқадор эмаслигини таъкидлаб, ушбу воқеа, албатта, текширилишини билдирганди.

Эслатиб ўтамиз, Али Хоманаий 28 февраль куни Исроил ва АҚШнинг Эронга қарши қўшма операцияси давомида Исроил авиазарбаси оқибатида ўлдирилган эди. Бугун, 9 март куни Эрон нашрлари Мужтабо Хоманаий янги олий раҳбар бўлганини эълон қилди. Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси унга содиқлик қасамини ичди, Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён эса Мужтабо Хоманаийнинг тайинланишини “ислом миллатининг миллий бирликни мустаҳкамлашга бўлган интилиши ифодаси” деб атади.

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Оятуллоҳ Саййид Мужтабо Хоманаийга Эрон Ислом Республикаси Олий раҳбари бўлгани муносабати билан табрик мактуби йўллади


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Илҳом Алиев гуманитар ёрдам

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг