Озарбайжонда рус мактаблари ёпилиши мумкин
Олам
−
02 Июль 5907 2 дақиқа
Озарбайжонда рус тилида таълим берувчи мактаблар босқичма-босқич ёпилиши мумкин. Айрим ота-оналар мактаблар билан боғлиқ WhatsApp гуруҳларига бу борада хабарномалар келганини билдирган. Бу ҳақда “Oxu.az” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, рус тилидаги мактаблар босқичма-босқич ёпилади ва бу қарор озарбайжон тилининг асосий таълим тили сифатидаги мавқеини мустаҳкамлаш, барча фуқароларни ягона таълим муҳитига интеграция қилиш мақсадида қабул қилинган.
Маълумотларга кўра, келгуси уч йил ичида рус тилидаги мактабларда таълим озарбайжон тилига ўтказилади, бу жараёнда ўқитувчилар учун қайта тайёрлов курслари ташкил этилади.
“Oxu.az” ушбу масала юзасидан Озарбайжон Фан ва таълим вазирлигига сўров юборганини ҳам маълум қилган. Айни пайтда расмий изоҳ кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 июнь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида Федерал хавфсизлик хизмати томонидан озарбайжонликлар яшайдиган манзилларда ўтказилган рейдлар оқибатида Озарбайжон Республикаси фуқаролари вафот этганди
Шундан сўнг, Россиянинг Бакудаги муваққат ишлар бўйича вакили Пётр Волоков Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилган. Россия ТИВ расмийлари эса бу қўлга олишлар илгари содир этилган оғир жиноятлар юзасидан тергов доирасида олиб борилганини тушунтирган. Аммо кейинчалик вазият янада кескин тус олди.
30 июнь куни Озарбайжон полицияси Баку шаҳридаги “Sputnik Озарбайжон” нашриёти офисида текширув ўтказган ҳамда нашрда ишлаган икки ходим Россия агентлари бўлиб чиққанини хабар қилган. Бу орада Россия ҳам ҳаракатга келди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги Озарбайжоннинг Москвадаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Раҳмон Мустафоевни расмий равишда чақиртирган. Расмий баёнотга кўра, элчи Баку томонидан кўрсатилган дўстона бўлмаган ҳаракатлар, хусусан, Россия журналистларининг ноқонуний қўлга олиниши муносабати билан чақирилган.
Мазкур воқеалар фонида Россиянинг Екатеринбург шаҳридa озарбайжон диаспораси раҳбари Шаҳин Шихлинский ҳибсга олинди. Кейинроқ у қўйиб юборилди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь