Озарбайжонда Алишер Навоий номидаги маданият маркази очилади
Маданият-санъат
−
13 Март
3549Озарбайжоннинг Ганжа шаҳрида Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва маданияти маркази очилади. Бу ҳақда кеча, 12 март куни Ўзбекистон Фанлар академияси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон делегацияси ганжалик олимлар ва зиёлилар билан учрашган. Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори Шуҳрат Сирожиддинов Озарбайжон Миллий илмлар академияси президенти, академик Иса Ҳабибейли таклифига биноан Низомий Ганжавий номидаги адабиёт институтининг 90 йиллигига бағишланган тантанали маросимда иштирок этган. У Озарбайжон Тилшунослик интитути илмий жамоаси томонидан нашрга тайёрланган Маҳмуд Қошғарийнинг “Девони луғотит-турк” китоби тақдимотида қатнашган. Унда Ганжа университети, Озарбайжон миллий илмлар академиясининг Ганжа бўлими ва Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш бўйича фикр алмашилган.
“Учрашувда Ганжа шаҳрида Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва маданияти марказини очиш бўйича келишув имзоланди”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, 2010 йилдан буён Ўзбекистонда Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият маркази фаолият юритади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Озарбайжон киноижодкорлари ҳамкорлигида Мақсуд Шайхзода ҳақида фильм суратга олиниши хақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси