Озарбайжон ва Эрон қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади
Олам
−
25 Ноябрь
1664Озарбайжон ва Эрон Қуролли кучларининг махсус бўлинмалари Эроннинг Ардабил вилоятида 4 кунлик ҳарбий машғулотларни бошлади. Бу ҳақда IRNA агентлиги хабар берди.
Билдирилишича, Ардабил вилоятининг Асландуз туманида 4 кун давом этадиган “Арас қўшма машқлари” деб номланган ҳарбий машғулотларда ИИВ Қуруқлик кучлари ва Озарбайжон Қуролли кучларининг махсус бўлинмалари иштирок этмоқда.
Машғулотлардан кўзланган мақсад икки давлат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, ноқонуний қуролли ташкилотларга қарши биргаликда курашиш, чегара хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва ҳарбий салоҳиятни оширишдан иборат.
Машғулотлар бошланишидан олдин икки давлат делегацияларининг юқори мартабали аъзолари иштирокида ўтказилган қўмондонлик-штаб йиғилишида манёврлар босқичлари ва эпизодлари кетма-кетлиги аниқланиб, хавфсизлик қоидалари тушунтирилди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Эрон Бангладеш, Ҳиндистон, Уммон, Покистон, Қатар, Россия, Саудия Арабистони ва Таиланд каби бир неча хорижий давлатлар билан Форс кўрфазида ҳарбий машғулот ўтказганди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь