Озарбайжон тарафи Арманистон билан тўқнашувни жанг деб атади
Олам
−
27 Сентябрь 2020
19348Озарбайжон ва Арманистон қуролли кучлари ўртасида шиддатли жанглар давом этмоқда. Бу ҳақда расмий Баку маълум қилди.
Арманистон томони Озарбайжон армиясининг 3 та танки, 2 та вертолёти ва 3 та учувчисиз самолёти йўқ қилинганини хабар қилганда. Озарбайжон Республикаси мудофаа вазирлиги буни расман рад этди ва аҳолини расмий маълумотларга ишонишга чақирди.
“Сизга шуни маълум қиламизки, бизнинг қисмларимиз фронтда душманга нисбатан тўлиқ устунликка эга”, дейилади Озарбайжон томонининг баёнотида.
Таъкидланишича, Озарбайжон армиясининг бўлинмалари Артерия Қуролли Кучларининг ишғоли остида Тертер-Агдам, Физули-Жебраил йўналишлари ва Муровдаг тоғи йўналиши бўйича курашмоқда.
“Ракета ва артиллерия қўшинлари ва ҳаво активлари душман қўмондонлик пунктларига зарба бериб, кўплаб маневр кучлари, ҳарбий техника ва ҳарбий объектларни йўқ қилди”, дейилади Баку баёнотида.
Мудофаа вазирлиги Озарбайжон армияси тинч аҳоли, фуқаролик объектлари ва фуқаролик инфратузилмасини нишонга олмаганлигини эълон қилди.
“Арманистондан фарқли ўлароқ, Озарбайжон ҳарбий ҳаракатлар пайтида халқаро гуманитар ҳуқуқ қоидалари, шу жумладан Женева конвенцияси талабларига риоя қилади.
Арманистон армияси атайлаб ўқ узиш пунктларини аҳоли пунктлари ичига ва яқинларига жойлаштиради.
Озарбайжон армияси босиб олинган ҳудудларда жойлашган тинч аҳолини ҳарбий объектлардан узоқ туришга чақиради”, дейилади баёнотда.
Озарбайжон Мудофаа вазири Зокир Гараловга кўра, Озарбайжон армияси қўшинларнинг алоқа чизиғидаги қарши чоралар давомида мамлакатнинг етти аҳоли пунктини босқин остидан озод қилган.
“Душман жиддий йўқотиш билан чекинмоқда. Зарбалар душманнинг олдинги қаторларида ҳам, орқа инфратузилмасига ҳам берилади. Энг замонавий қуроллардан фойдаланилади. Биз жиддий қаршиликка дуч келмаяпмиз”, дейди Зокир Гаралов.
Расмий Бакуга кўра, Арманистон Қуролли Кучлари бугун, 27 сентябрь куни соат 06:00 дан бошлаб Озарбайжонга қарши кенг кўламли провокацияларни амалга оширди, бутун фронт бўйлаб Озарбайжон армиясининг позицияларини, шунингдек, олдинги чизиқ зонасида жойлашган аҳоли пунктларини ўққа тутди. Арманистон эса ҳужум Озарбайжон қуролли кучлари томонидан бошлаганини айтмоқда.
Арманистон Бош вазири Никол Пашинян мамлакатда ҳарбий ҳолат ва умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди.