Озарбайжон халқаро қидирувдаги ўзбекистонликни экстрадиция қилди
Олам
−
02 Апрель
3305Озарбайжон қидирувда бўлган 30 ёшли Ўзбекистон фуқароси Арслон Холмирзаевни расмий Тошкентга топширди. Бу ҳақда Озарбайжон Республикаси Бош прокуратураси хабар берди.
Маълумотга кўра, унинг экстрадицияси Ўзбекистон Бош прокуратурасининг сўровига биноан амалга оширилган. Арслон Холмирзаев фирибгарлик йўли билан катта миқдорда зарар етказишда айбланиб, халқаро қидирувда бўлган.
У 2025 йил январь ойида Озарбайжонда қўлга олинган, шундан сўнг суд унга қамоқда сақлаш чораси қўлланиши бўйича қарор чиқарган. Экстрадиция 2002 йил 7 октябрда имзоланган “Фуқаролик, оила ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида”ги конвенцияга мувофиқ Озарбайжон Адлия вазирлиги Жазони ижро этиш хизмати колоннаси ҳамроҳлигида амалга оширилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил март ойида ҳам халқаро қидирувда бўлган икки ўзбекистонлик Озарбайжонда қўлга тушган эди.
LiveБарчаси