Озарбайжон Қорабоғ аҳолисига 5 млн доллар ажратди

Олам

image

Озарбайжон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Тоғли Қорабоғдаги можаронинг авж олганидан кейин зарар кўрган тинч аҳолига товон пули тўлаш учун 9 миллион манат(5,3 миллион доллар атрофида) маблағ ажратилишини эълон қилди. Бу ҳақда бугун, 17 декабрь куни Вазирлар Маҳкамаси Матбуот хизмати хабар берди.

Маблағлар ўққа тутилган шаҳарлар ва вилоят марказлари ижроия ҳокимиятлари ўртасида тақсимланади, шу жумладан Ганжа шаҳри ҳокимиятига 2,92 миллион манат (1,7 миллион доллардан ортиқ), Тертер ҳокимиятига 2,3 миллион манат (1,35 миллион доллар) ва 1,85 миллион манат (1 миллион доллардан ортиқ) Мингачевир ҳокимиятига ажратилади. Бундан ташқари, турли миқдордаги маблағлар республиканинг Ағдам, Оғжабеди, Барди, Бейлаган, Жеброил, Нафталан, Физули ва Горанбой вилоятлари маъмуриятларига юборилади. Бу ерда ҳам тинч аҳолига турли хил кўринишда зарар етказилган. Аҳоли мол-мулкининг бузилиши ва йўқолиши учун товон пули ҳар бир тумандаги ишчи гуруҳлар томонидан тузилган рўйхат асосида, 10 кун ичида тўланади.

Жорий йилнинг 14 декабрида Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ҳам тинч аҳолига товон пули тўлашни буюрди. Алиевнинг буйруғига биноан, вайрон қилиш ёки турар-жой биноларига жиддий зарар етказиш оқибатида мол-мулкини йўқотган оилаларга 6000 манат (3500 АҚШ долларидан ортиқ)дан тўланади. Шахсий буюмларнинг йўқолиш ёки бузилиш ҳолатлари учун ҳар бир оила аъзосига 1500 манатдан (900 АҚШ доллар атрофида) қўшимча ҳақ тўланади. . Уйи озроқ зарар кўрган ҳар бир оилага 1000 манатдан (590 доллар атрофида) пул берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Қорабоғ

Баҳолаганлар

125

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг