Озарбайжон-Арманистон орасидаги келишмовчиликка АҚШ аралашмоқчи
Олам
−
24 Апрель 2023
4730Америка Қўшма Штатлари Озарбайжон томонидан Лочин йўлагида ўрнатилган назорат-ўтказиш пункти Кавказда тинчлик жараёнига тўсқинлик қилмоқда, деб ҳисоблайди. АҚШ Ереван ва Бакуга музокараларни давом эттиришда ёрдам беришга тайёр. Бу ҳақда бугун, 24 апрель куни АҚШнинг Арманистондаги элчиси Кристина Квинн маълум қилди.
“Биз чегарада назорат-ўтказиш пункти ўрнатилишидан хавотирдамиз, чунки бу тинчлик жараёнига путур етказади. Айни пайтда биз томонлар ўртасидаги музокаралар давом этишини истаймиз ва тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Ҳар қандай зўравонлик, ҳар қандай провокацион ҳаракатлар тинчлик жараёнига путур етказади”, деган АҚШ элчиси.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Лочин йўлагига Озарбайжон томонидан назорат-ўтказиш пункти ўрнатилиши ортидан Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги Россияни вазиятга аралашишга чақирганди.