Озарбайжон ҳарбийлари Арманистон томонидан ўққа тутилди — Баку 

Олам

image
Озарбайжон яна Арманистонга тинчлик шартномаси имзолашни таклиф қилди — Алиев north_east

Озарбайжон яна Арманистонга тинчлик шартномаси имзолашни таклиф қилди — Алиев

Озарбайжон ҳарбийларининг Калбажар минтақасидаги позициялари 26 июлга ўтар кечаси Арманистон томонидан, шу жумладан граната отиш мосламалари томонидан интенсив ўққа тутилди. Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа вазирлиги хабар берган.  

Озарбайжон Арманистонни Тоғли Қорабоғдаги ҳарбийларга қарата снайпер милтиқлари ва автоматлардан ўқ узганликда айбламоқда. Мудофаа вазирлигига кўра, ҳодисада ҳеч ким жароҳат олмаган. 

“26 июль куни соат 03:00 дан (Тошкент вақти билан 04:00) Арманистон қуролли кучлари бўлинмалари Басаркечар минтақасида турли йўналишларда жойлашган жанговар позициялардан Калбажар туманидаги Озарбайжон армияси позицияларини интенсив ўққа тута бошлаган”, дея хабар берган вазирлик. 

Мудофаа вазирлигига кўра, ушбу йўналишда жойлаштирилган Озарбайжон Қуролли кучлари бўлинмалари “жавоб чораларини кўрмоқда”. 

Ҳозирча Арманистон Мудофаа вазирлиги Озарбайжоннинг баёнотига нисбатан ҳеч қандай изоҳ бермаган. 

Маълумот ўрнида, Арманистон-Озарбайжон чегарасидаги вазият 12 майдан бери кескинлигича қолмоқда. Ўшанда Арманистон Мудофаа вазирлиги Озарбайжон Қуролли кучлари “чегарани созлаш” мақсадида Сюник вилоятининг чегара туманларидан бирида “маълум ишларни” бажаришга ҳаракат қилгани ҳақида маълум қилганди. Ўшандан бери ҳар икки томон вақти-вақти билан турли ҳодисалар ҳақида хабар бермоқда. 

Аввалроқ, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Баку Ереванга яна тинчлик шартномасини имзолашни таклиф қилганини маълум қилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Арманистон

Баҳолаганлар

108

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг