Озарбайжон яна Арманистонга тинчлик шартномаси имзолашни таклиф қилди — Алиев
Олам
−
23 Июль 2021
4067Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг айтишича, Баку Ереванга яна тинчлик шартномасини имзолашни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда у Озарбайжон давлат телевидениесига берган интервьюсида маълум қилди.
“Биз Арманистонга кун тартибини — тинчлик шартномасини юбордик. Истамаслигини айтсин, рад этишини айтсин. Мен кўп марта айтганман, ҳозир ҳам айтаман: биз тайёрмиз, келинг, музокараларни бошлаймиз. Уруш тугадими? Тугади. Тинчликни хоҳлайсизми, Арманистон? Хоҳлаганингиздек. Унда нега тинчлик шартномасини имзоламайсиз?” деган Алиев.
Давлат раҳбари Ереванни Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини тан олишга, тинчлик шартномасини имзолашга ва чегараларни делимитация қилиш масаласини ҳал қилишга чақирган.
Унга кўра, бу борада Бакунинг кун тартиби Европа Иттифоқи, Туркия ва Россия кун тартибига тўғри келади.
Маълумот ўрнида, Тоғли Қорабоғ атрофидаги можаро 2020 йил 27 сентябрда фаол жанговар ҳаракатлар бошланиши билан кескинлашди. Ўша йилнинг 9 ноябрида Россия Президенти Владимир Путин, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян имзолаган уч томонлама баёнот можаро зонасида ҳарбий ҳаракатларнинг тўлиқ тўхташига имкон яратди. Озарбайжон ва Арманистон томонлари эгаллаб олган позицияларида тўхташди, бир қатор ҳудудлар Баку назорати остига ўтди, Россия тинчликпарвар кучлари алоқа линияси ва Лочин йўлаги бўйлаб жойлаштирилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь