“Ойнада башарангни кўрганмисан, тасқара?”. Киркоров Наргиз Зокировани масхара қилди (видео)
Маданият-санъат
−
02 Ноябрь 2022
57115Жорий йилнинг 1 ноябрь куни россиялик таниқли хонанда Филипп Киркоров Тошкентда концерт берди. Концерт чоғида у келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган хонанда Наргиза Зокировани "тасқара" дея ҳақорат қилган. Воқеа акс этган видео ижтимой тармоқларда тарқалди.
Филиппнинг сўзларига кўра, Зокирова сочини қирдирса, танасига расмлар чиздирса ҳам унинг ишлари юришмаяпти.
“Севишни билмайдиган инсон ҳеч қачон севги ҳақида куйлай олмайди, унинг қўшиғи ўхшамайди. Бечора, сочини қирдирса ҳам, танасига расмлар чиздирса ҳам, қанча ҳаракат қилса ҳам барибир унинг иши юришмайди. Аммо унга ачиниб ҳам бўлмайди. У нимага юлдуз бўла олмаётганидан ҳайрон. Сен ойнада башарангни кўрганмисан? Аксингга қараганмисан, тасқара?”, деган Киркоров.
Қайд этиш керакки, Россиялик қўшиқчининг Тошкентда концерт беришидан хабар топган Наргиза Зокирова тадбир афишаси олдида туриб, “сизларга ҳеч кимнинг кўзи учиб тургани йўқ” дея изоҳ қолдирган. Филиппнинг сўзлари Наргизанинг гапларига жавоб тариқасида янграган бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Наргиза Зокирова Россиянинг Украинага урушини танқид қилгани учун 50 йилга мамлакатдан депортация қилинган эди.