Ойбек Қосимов “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Спорт

image

Таиланд пойтахти Бангкокда ўтказилаётган Осиё Олимпия кенгашининг (ООК) Бош Ассамблеясида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.

Ойбек Қосимовга “Буюк хизматлари учун” орденини ООКнинг амалдаги раҳбари Ража Рандхир Сингх топширди.

Қайд этиш жоиз, мазкур мукофот узоқ йиллар қитъада Олимпия ҳаракати ривожига ҳисса қўшган мутасаддиларга берилади. Бу орден ООКнинг энг нуфузли соврини ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ООК вице-президенти Отабек Умаров Қозоғистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти Геннадий Головкин билан учрашгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Отабек Умаров Ойбек Қосимов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг