Отабек Умаров Геннадий Головкин билан учрашди
Спорт
−
11 Май
18186Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари, Осиё Олимпия кенгаши (ООК) вице-президенти Отабек Умаров машҳур боксчи, ҳозирда Қозоғистон Олимпия қўмитаси раҳбари Геннадий Головкин билан кўришди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон делегацияси Бош Ассамблеясида иштирок этиш учун Бангкок шаҳрига етиб борди. Тадбир арафасида расмийлар билан бир қатор учрашувлар ташкил этилди.
Қозоғистон томони билан учрашувларда Ўзбекистон ва Қозоғистон Миллий Олимпия қўмиталарининг бош котиблари Ойбек Қосимов ҳамда Жанар Утешова ҳам қатнашди.
Геннадий Головкин ООК вице-президентини футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олгани билан қутлаб, бўлажак мусобақада ҳам омад тилади. Ўз ўрнида, Отабек Умаров Головкинни янги лавозимга сайлангани билан муборакбод этиб, раҳбарлик соҳасида ҳам улкан муваффақиятларга эришишини тилади. Шунингдек, уни Ўзбекистонга таклиф этди ва ҳамкорликда ишлашдан мамнун бўлишини билдирди.