ОТМларда янги ўқув йили қайси санадан бошланиши айтилди

Жамият

image

2026/2027 ўқув йилида академик лицей, техникум ва олий таълим муассасаларида ўқув жараёнлари қайси санадан бошланиши эълон қилинди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий ўқув йилида академик лицей ва техникумларда ўқув жараёнлари 2 сентябрь санасидан бошланади.

Олий таълим ташкилотларида эса янги ўқув йили босқичларга қараб турли саналарда старт олади.

Унга кўра:

  • 1-босқич талабалари учун – 7 сентябрдан;
  • 2-босқич ва ундан юқори босқичда ўқувчи талабалар учун – 14 сентябрдан ўқув жараёнлари ташкил этилади.

Шу тариқа, академик лицей ва техникум ўқувчилари ҳамда олий таълим муассасалари талабалари учун 2026/2027 ўқув йилининг бошланиш санаси расман белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олий таълим муассасаларига кира олмаган абитуриентлар учун вакант ўринларга қайта танлов ўтказилиши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг