ОТМга кириш имтиҳонлари бошланиш санаси айтилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 25 июлдан ОТМга кириш имтиҳонлари бошланади. Бу ҳақда Давлат тест маркази директори Мажид Каримов маълум қилди.

"Имтиҳонларни бошланиш муддати 25 июлдан 20 августгача қадар тест ўтказиш режалаштирилган", дейди Каримов.

Бу йилги Республика олий таълим муассасаларига кириш учун абитуриентлар амалдаги муддатда 15 июндан 15 июлгача ҳужжат топширилиши белгиланди. Бунда абитуриентларга уйдан чиқмаган ҳолда мобил телефон (компьютер) ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади.

Абитуриентларни қўллаш учун келадиганлар энди уларни 2020online.uz сайти орқали ҳам кузатишлари тавсия қилинади. Бунда карантин қоидаларини олдини олиш кўзда тутилган. ДТМ директорининг айтишича, ҳар бир гуруҳ учун алоҳида камералар ўрнатилади. Шунингдек, умумий имтиҳон жараёнини кузатиш имконини берадиган, 360 градусга айланадиган камералардан ҳам фойдаланиш режалаштирилган.

Апелляция бўйича аризалар 21 августдан 30 августгача қабул қилиниши режалаштирилган. Абитуриент апелляция жараёнига Тошкентга келиши талаб қилинади.

Аввалроқ, 2020 йил ОТМга кириш имтиҳонлари 3 сменада бўлиши ва 2 та фандан ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ Олий таълим Имтиҳон

Баҳолаганлар

3087

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг