ОТМга кириш даражаси бўйича етакчи ҳудуд номи маълум бўлди
Бу қизиқ
−
03 Ноябрь 2021
97882020 ўқув йили якунида мактаб битирувчиларнинг олий таълим муассасасига ўқишга кириши бўйича Навоий шаҳри биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири Умумтаълим мактаблари рейтингини эълон қилишга бағишланган матбуот анжуманидан хабар берди.
Қайд этилишича, 2020 йил якуни бўйича битирувчиларнинг олий таълим муассасасига ўқишга кириши ва ўртача тўплаган баллари бўйича туман ва шаҳарлар миқёсида энг юқори 5 та ўринларни Навоий шаҳри (31,3 фоиз, 79,5 балл), Учқудуқ тумани (25,8 фоиз, 65,7 балл), Зарафшон шаҳри (25,8 фоиз, 71,2 балл), Қоровулбозор тумани (25,6 фоиз, 69,6 балл) ва Қизилтепа тумани (24,28 фоиз, 69,8 балл) эгаллади.
Ушбу индикатор бўйича энг паст кўрсаткичли мактаблар ТОП-5 талигида Ургут тумани (2,41 фоиз, 29,9 балл), Наманган шаҳри (2,51 фоиз, 17,6 балл), Қорасув шаҳри (2,71 фоиз, 35,3 балл), Тошкент тумани (3,11 фоиз, 35,3 балл) ва Мирзачўл тумани (4,07 фоиз, 43,8 балл) қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, Навоий ва Бухоро вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри умумтаълим мактабларида берилаётган таълим сифати бўйича энг юқори ўринни эгаллади. Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари эса энг қуйидан жой олди.
Бундан ташқари, умумтаълим мактаблари рейтинги бўйича салбий кўрсаткичлар ҳам маълум бўлди. Жумладан, ўқувчилар томонидан содир этилган жиноятлар таҳлили бўйича энг юқори кўрсаткич Фарғона (391 та), Тошкент (144 та) ва Наманган вилоятлари (97 та)да қайд этилган.
LiveБарчаси