Ўзбекистонда энг сифатли таълим қайси вилоятда берилиши маълум бўлди 

Бу қизиқ 19444
image
-

2020 йил якуни бўйича Навоий ва Бухоро вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри умумтаълим мактабларида берилаётган таълим сифатида энг юқори ўринни эгаллади. Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари эса энг қуйидан жой олди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири Умумтаълим мактаблари рейтингини эълон қилишга бағишланган матбуот анжуманидан хабар берди.

Туман ва шаҳарлар рейтингида:
Юқори ўнталикдан Навоий шаҳри, Яккасарой тумани, Нукус тумани, Зарафшон шаҳри, Учқудуқ тумани, Бектемир тумани, Миробод тумани, Қоровулбозор тумани, Бўстон тумани ва Яшнобод тумани жой олди.

Сўнгги ўринларда эса Сўх, Узун, Беруний, Чироқчи, Деҳқонобод, Тўрткўл туманлари, Наманган шаҳри, Музработ тумани, Марғилон шаҳри, Бўзотов тумани эканлиги маълум бўлди.

Маълумот учун, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси 14 та ҳудуддаги 207 та туман (шаҳар)ларда жойлашган 9622 та мактаблар фаолияти таҳлил қилган.

Рейтинг мезонларини белгилашда халқаро тажриба (Финляндия, АҚШ, Жанубий Корея, Россия) ҳамда маҳаллий устувор масалаларга алоҳида эътибор берилиб, 4 та йўналишда 8 та индикатор белгиланган. Булар:

•    ўқувчиларнинг ҳаётга тайёргарлик даражаси (билим даражаси, олийгоҳларга кириш кўрсаткичи, хорижий тилни билиш даражаси ва бандлик);
•    педагогларнинг сифат таркиби ва салоҳияти (олий ва биринчи тоифага эга педагоглар улуши);
•    мактаблардаги маънавий-маърифий ва ўқув-тарбиявий муҳит 
•    (5 та ташаббус доирасида амалга оширилган ишлар ва ўқувчилар орасида жиноятчилик);
•    маҳаллий ҳокимликларнинг мактаблар ривожи учун қўшган ҳиссаси (маҳаллий бюджетнинг орттирилган маблағлари ҳисобидан мактаб ривожи учун сарфланган маблағлар).

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 557
Рейтинг: 3.1
t
×