Қайси вилоятда жиноятчи-ўқувчилар кўплиги маълум бўлди
Бу қизиқ
−
03 Ноябрь 2021
100502020 йил якуни бўйича ўқувчилар томонидан содир этилган жиноятлар сонида Фарғона вилояти яққол етакчи. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири Умумтаълим мактаблари рейтингини эълон қилишга бағишланган матбуот анжуманидан хабар берди.
Ўтган ўқув йилида ўқувчилар томонидан содир этилган жиноятлар таҳлили бўйича энг юқори кўрсаткич Фарғона (391 та), Тошкент (144 та) ва Наманган вилоятлари (97 та)да қайд этилган.
Ўқувчилар томонидан энг кам жиноят содир этган ҳудудлар эса қуйидагилар: Жиззах вилоятида 25 та, Навоий вилоятида 24 та, Сирдарёда 21 та.
Туман (шаҳар)лар орасида энг кўп жиноятлар сони: Марғилонда 85 та, Фарғонада 65 та, Қўқонда 61 тани ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, Навоий ва Бухоро вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри умумтаълим мактабларида берилаётган таълим сифати бўйича энг юқори ўринни эгаллади. Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари эса энг қуйидан жой олди.
LiveБарчаси