ОТМ бакалавриатига қабул қилиш тартибида ўзгаришлар бўлди
Жамият
−
10 Декабрь 2019
8172Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қарорга мувофиқ, “Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш хамда Ўзбекистон Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилиниши муносабати билан Ҳукуматнинг 10 дан ортиқ қарорларига ўзгартиришлар киритилди.
Хусусан, Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомга киритилган ўзгартиришларга асосан:
• олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқишга киришда “Темурбеклар мактаби” битирувчиларига тест синовларида тўплаган балларининг 30 фоизи миқдорида, республиканинг бошқа давлат ОТМларига ўқишга киришда эса тўплаган балларининг 15 фоизи миқдорида қўшимча балл берилади;
• “Темурбеклар мактаби”ни имтиёзли тугатганларга, таркибида ушбу мактаб бўлган вазирлик ва идораларнинг тегишлилиги бўйича олий харбий ёки ихтисослаштирилган билим юртларига тест синовларисиз, ҳарбий профессионал танлаш натижаси бўйича кириш ҳуқуқи берилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь