Отабек Сатторийнинг апелляция суди санаси аниқ бўлди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 29 июнь куни соат 11:00 да Сурхондарё вилоят суди биносида судланувчи О.Сатторийга оид жиноят ишини апелляция инстанциясида қайта кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланади.

Олий суд Матбуот котиби Азиз Обидовнинг маълум қилишича, мазкур жиноят иши Самарқанд вилоят судининг апелляция судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг 2021 йил 10 майдаги ҳукмига кўра, О. Сатторий Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми “а”, “г” бандлари ва 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) қўллаб, 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) ва 61-моддаси (жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари) га асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Отабек Сатторий

Баҳолаганлар

390

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг