Ота жазо сифатида ўғлини 17 соат телефон ўйнашга мажбур қилди
Бу қизиқ
−
16 Март 2023
8309Хитойлик эркак ўғлининг туни билан смартфон ўйнашни одат қилгани учун, уни 17 соат ухламасдан телефон ўйнашга мажбурлаш орқали жазолади. Бу ҳақда “The New Paper” хабар бермоқда.
8 март куни Хуан исмли эркак мактабда ўқийдиган ўғли тунда ухлаш ўрнига смартфонида яширинча ўйин ўйнаётганини кўриб қолади. У ўғлининг хатти-ҳаракатидан қаттиқ хафа бўлади. Хуан хотини билан маслаҳатлашиб, боланинг ўқитувчисига қўнғироқ қилади ва бир кунга мактаб бормаслигига рухсат олади. Шундан сўнг, ота ўғлига кун бўйи ўйин ўйнаши мумкинлигини, лекин ухламаслиги кераклигини айтади.
Аввалига виртуал ўйин-кулгини севувчи бола хурсанд бўлади, лекин тез орада отасининг шартлари қатъий эканини англайди. Ота ўғлининг ёнига ўтириб, уни ухлатмасдан телефон ўйнашга мажбур қилади. Натижада, бола 17 соат узлуксиз телефон ўйнашига тўғри келади.
Бола бутун танасида чарчоқ ва оғриқни ҳис қилиб, шкоят қилса-да, ота ўз позициясини йўқотмай, уни ухлашга қўймайди. Охир-оқибат, бола раҳм-шафқат сўраб, бошқа ҳеч қачон тунда ўйин ўйнамаслигини айтади ва ҳатто ваъдасини тасдиқловчи тилхат ҳам ёзиб беради.
Хуан ўғлига иш кунлари ярим соат, дам олиш кунлари эса бир соат телефон ўйнашга рухсат беришини айтади. Бундан ташқари, у боланинг жазога дош беришига ишончи комил бўлганини, бошқа ота-оналар унинг тажрибасини такрорламаслигини айтиб ўтди.
Жавоҳир Қадамов
LiveБарчаси