Ота-онанинг ака-ука ва опа-сингилларининг фарзандлари билан оила қуриш тақиқланиши кутилмоқда

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексига киритилиши кутилаётган ўзгартиришга кўра, энди нафақат яқин қариндошлари, балки ота-онанинг ака-ука ва опа-сингилларининг фарзандлари билан ҳам турмуш қуриш мумкин эмас. Юқоридагиларни назарда тутувчи “Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди

Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 607-1-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сонга илова; 2003 й., 1-сон, 8-модда; 2004 й., 1-2-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 14-сон, 133-модда; 2008 й., 16-сон, 117-модда; 2009 й., 37-сон, 401-модда; 2010 й., 35-36-сон, 300-модда, 37-сон, 313-модда; 2011 й., 40-сон, 410-модда; 51-сон, 542-модда; 2013 й., 18-сон, 233-модда; 2014 й., 4-сон, 45-модда; 2016 й., 39-сон, 457-модда; 2017 й., 37-сон, 978-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон) 16-моддасининг  учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилади;

“насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида,  туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, ота-онанинг ака-ука ва опа-сингилларининг фарзандлари ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида;”

Амалдаги Оила кодексида 16-модданинг учинчи хатбошиси қуйидагича баён этилган: 

насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси ва “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ушбу Қонуннинг ижрочиларга етказилишини ҳамда унинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилишини таъминлаши белгиланган. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Оила

Баҳолаганлар

139

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар