Остона АҚШ томонидан киритилган санкцияга муносабат билдирди
Олам
−
17 Август 2023
10919Аввалроқ Америка Қўшма Штатлари Молия вазирлигининг хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси Қозоғистон компанияларидан бирига нисбатан санкция киритгани ҳақида хабар берилган эди. Республика Иқтисодиёт вазирлиги ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, вазирлик ҳақиқатан ҳам мамлакат ҳудудидаги компания АҚШнинг Хорижий активларни назорат қилиш идораси санкциялари рўйхатидан жой олганини тасдиқлаган.
“Компания Остонада рўйхатдан ўтган. Бироқ бугунги кунда у иш фаолиятида эмас. Унинг фаолияти 2021 йил 14 февралдан тўхтатилган. Компаниянинг мазкур рўйхатга киритилиши унинг Қозоғистон резиденти бўлмаган раҳбари Ашот Мкртичевнинг АҚШ санкциялари остида экани сабаб бўлган”, дейилади муносабатда.
Шунингдек, компания санкциялар рўйхатига киритилишини техник хусусиятга эга эканлиги айтилган.
“Мкртичев шахс 2020 йил 7 март куни Қозоғистон ҳудудини тарк этган, шундан сўнг унинг мамлакатга киришига тақиқ қўйилган. Биз ғарблик ҳамкорлар билан доимий алоқадамиз. Ушбу компанияга нисбатан тегишли чоралар кўрилади”, дейилади Иқтисодиёт вазирлиги хабарида.
Гап шундаки, Словакия фуқароси Ашот Мкртичевга тегишли компаниялар Россия ва Шимолий Корея ўртасидаги қурол савдосини қўллаб-қувватлагани учун АҚШ санкцияларига учраган. Улар, “Верус” (Россия), Defense Engineering Limited Liability Partnership (Қозоғистон) ва Versor S.R.O. (Словакия) компаниялари ҳисобланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь