АҚШ Қозоғистон компаниясига санкция қўллади

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари Молия вазирлигининг хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси Қозоғистон компанияларидан бирига нисбатан санкция киритди. Бу ҳақда  идоранинг расмий веб-сайтида маълум қилинди.

Қайд этилишича, Россия ва Шимолий Корея ўртасидаги қурол савдосини қўллаб-қувватлагани учун, “Верус” (Россия), Defense Engineering Limited Liability Partnership (Қозоғистон) ва Versor S.R.O. (Словакия) компаниялари АҚШ санкцияларига учраган. Уларнинг барчаси иккинчи даражали санкциялар остида эди.

“Молия вазирлигининг хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси Россия ва КХДР ўртасида қурол сотиш бўйича битимларни қўллаб-қувватлашга уринаётган санкциялардан қочиш тармоғи билан боғлиқ учта ташкилотга қарши санкциялар киритди”, дейилади вазирлик хабарида. 

Шунингдек, мазкур компанияларнинг барчаси Словакия фуқароси Ашот Мкртйчевга тегишли эканлиги кўрсатилган. Унинг ўзи жорий йилнинг 30 мартида Россия ва КХДР ўртасида қурол-яроғ битимларини илгари суришга урингани учун Америка санкцияларига учраган эди. 

Иловада Defense Engineering Limited Liability Partnership 2018 йилда ташкил этилгани ҳамда бош офиси Остона шаҳрида жойлашгани кўрсатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Қозоғистон санкция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг